Хабарлар

Самарқанд туманида яна бир давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

09-07-2020 11:28   62

Самарқанд тумани, “Урганжи”  МФЙда 100 ўринли “Saida nur” номли мактабгача таълим ташкилотида болажонларни яхши таълим-тарбия олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Азиз Самарқандликлар!

23-05-2020 13:06   219

Сизларни, муқаддас динимизнинг улуғ байрами Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Тумандаги "Найзатеппа" маҳалласида инвестиция дастури асосида 150 ўринга мўлжалланган 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади

22-02-2020 15:38   256

Самарқанд тумани "Найзатеппа" маҳалласида 40-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ташкилот 150 нафар тарбияланувчиларни ўз бағрига қамраб олади.
Болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун зарул шарт-шароитлар яратилган яъни рус, инглиз тиллари, шахмат-шашка ва спортнинг бир неча турлари бўйича тўгараклар ташкил этиш бу тўгаракларга малакали кадрларни жалб этиш мақсад қилинган.

Самарқанд туман мактабгача таълим бўлимида тайинлов

23-01-2020 16:42   1049

Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига 1986 йил 7 майда Сурхандарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган Бегмуродов Азамжон Худжамуродович  Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 20 январдаги буйруғига асосан тайинланди. 
А.Бегмуродов 2014 йил 2 сентябрдан бугунги кунга қадар Равонак курилиш ва касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Мактабгача таълим тизимида "Иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

20-01-2020 16:21   832

Бугун Самарқанд туманидаги 4-мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим бўлими  жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўйича мутахассислари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ижро-интизоми номенклатурасини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон Қарори мазмун-моҳиятини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассисларга янада кенгроқ тушунтириб бериш, ўзаро тажриба алмашиш мақсад қилиб белгиланги.

Ватан ҳимоясига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

15-01-2020 11:58   281

14 январ - "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам тадбирлари давоми сифатида тумандаги МТТларда ҳам нишонланди.

Тадбирда тумандаги МТТларда ҳарбий бўлинма ва қисмлардан ҳарбий ходимлар жалб қилиниб, тадбир юқори савияда нишонланишига эришилди.

"ВАТАН ҲИМОЯСИ-МУҚАДДАС БУРЧ!"

14-01-2020 14:39   476

Самарқанд тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 14 январ - "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб "Ватан ҳимояси-муқаддас бурч!" шиори остида оммавий ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари томонидан очиқ мужассам машғулотлар ва саҳна кўринишлари тайёрланди.

Тадбирда иштирок этган болажонлар онгида Ватан ҳимояси каби муқаддас йигитлик бурчи ва она Ватан туйғусини кучайтиришга йўналтирилган тарбиявий ва маърифий ғоялар тарғиб қилинди.

Ёш авлод қалбига Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги синдирилиб, мазкур йўналишларни аск эттирувчи МТТ тарбияланувчилари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

"ЎЗАРО МАҲОРАТ МАКТАБИ - МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ МИСОЛИДА!"

13-01-2020 17:42   502

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 25 сентябрдаги "Мактабгача таълим ташкилотларида мужассамлашган очиқ ҳисобот машғулотларини ўтказиш тартиби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 123-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 январь куни Самарканд туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилотида Тойлок туманининг 4 нафар маҳоратли тарбиячилари томонидан "Очиқ машғулотлар" ўтказилди. Машғулотларни вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизова, бошқарма бўлим бошлиғи Ш.Жомуратов, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг доимий ҳаракатдаги методик гуруҳи аъзолари ҳамда Caмарканд ва Тойлоқ туманлари мактабгача таълим бўлими мутахассислари таҳлил қилишди ва тегишли тавсиялар берилди.

Тойлоқ туманидан келган 4 нафар тарбиячилар тумандаги 3-мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳларида машғулотларни олиб бориш учун ёш гуруҳларни танлаш қуръа ташлаш йўли билан аниқланди ва очиқ мужассам машғулотлар ўтказилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида "Янги йил" шукуҳи!

30-12-2019 16:54   246

Самарқанд туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида янги йилни муносиб нишонлаш, янги йил шукуҳини акс эттириш, болажонлар қалбида қувонч ва шодлик ҳиссини намоён этиш мақсадида, барча мактабгача таълим ташкилотларида "Янги йил" тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда болажонлар иштирокида турли саҳна кўринишлари намойиш этилиб, "Янги йил" шукуҳи ифода этилди. Мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ота-оналар қатнашдилар, намойиш этилган саҳна кўринишлари ота-оналар ва болалар қалбида ўзгача завқ бағишлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносиб нишонланмоқда

05-12-2019 17:44   376

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида, Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ва тарбияланувчилар қўл меҳнати орқали кўргазмалар ташкил этилмоқда.

 1 2 3 >  Last ›