Хабарлар

Ўзбекистон Қомуси Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари тилида шарҳланди

05-12-2019 17:16   366

Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 19- ҳамда 31-мактабгача таълим ташкилотлари катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланиб, байрам тадбири ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Қомуси тарбияланувчилар тилида шарҳланиб, Қомусимизда битилган боб ва бандлар, бўлим ва моддалар тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларига катта таассурот қолдирди.

Туман тасарруфидаги "ФАРЗОНА" Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги нишонланди.

02-12-2019 13:01   348

Тардиркор Болтаева Ирода томонидан ташкил этилган тумандаги "Янгиариқ" маҳалласида "ФАРЗОНА" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини 27 йиллиги муносабати билан ОНМТТ тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирда тарбияланувчилар ота-оналари кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирок этишди.

Самарқанд туманидаги Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходимлари ўртасида футбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

30-11-2019 17:19   311

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганининг 2 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигини муносиб нишонлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5-та муҳим ташаббуси 4-чи йўналиши доирасида Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг "КУБОК"и учун 16 туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходимлари ўртасида футболнинг мини тури "Футзал" бўйича туманлараро футбол спорт мусобакаси ташкил этилди.

Мазкур мусобакада Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими мезбонлик қилди. 

Қизғин давом этган мусобақада  Қўшработ тумани жамоаси 3-ўринни, Самарқанд шаҳар жамоаси 2-ўринни, Нуробод тумани жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб бошқарма бошлиғининг "КУБОК"и ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзи "БАЙРОҚ"нинг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан очиқ машғулотлар ташкил этилди.

18-11-2019 16:46   324

Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзи "БАЙРОҚ"нинг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан очиқ машғулотлар ташкил этилди. Ушбу машғулотларда тарбияланувчилар байроқ тасвирини турли кўринишда акс эттиришди.

Мактабгача таълим ташкилотларида "МЕҲРЖОН" ҳосил байрами нишонланмоқда

04-11-2019 17:20   323

Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  мактабгача таълим  ташкилотларида "Меҳржон" ҳосил  байрами  ўтказилди. Ушбу байрам тадбирида "Меҳржон" ҳосил  байрами  икки  минг йиллик  тарихга  эга  ҳисобланади. "Меҳржон" ҳосил байрами  болажонларни бир-бирларига меҳр оқибатли  бўлишга  ундайди. Ушбу байрам  коинот ва ерга жон ато этиб турган Қуёшни қадрлашга,  барчани  қиш  ғамини  жамлашга  ундайди. Мактабгача таълим ташкилотларида Меҳржон ҳосил байрами кенг нишонланиб келинмоқда. Тарбияланувчилар куй қўшиқ ва рақслар ижро этиб,  байрамни эзгу умидлар ва  шоду   хуррамлик билан қарши олишган. Халқимиз  табиатидаги  бағрикенглик,   меҳмондўстлик,  меҳр-шафқат, саховатлилик каби  гўзал фазилатларнинг давом этишида  ушбу  байрамнинг ҳиссаси катта.

Кадрлар масалалари ва бу бўйича юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўллари

12-10-2019 16:36   561

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2019 йил 12 октябр куни тумандаги 4-МТТда "Кадрлар масалалари ва бу бўйича юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўллари" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Бўлимнинг кадрлар бўйича мутахассиси Ф.Искандаров томонидан ташкил этилган мазкур семинарда 28-та ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Ушбу семинарда "Ишга қабул қилишда дастлабки синов бўйича саволлар", "Ишдан бўшатиш давомида", "Қандай қилиб хатога йўл қўймасдан интизомий жазони қўллаш мумкин?", "Муддатли меҳнат шартномасини расмийлаштириш ва бекор қилиш асослари", "Таътилни расмийлаштиришда 5-та хато" каби масалалар муҳокама қилиниб, кадрлар масалалари бўйича семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида "1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбирлари ўтказилди

01-10-2019 14:25   305

Ширин сўздан, нурли юздан ёруғ йўллар,
Чин меҳрдан, мурувватдан обод чўллар.
Шу зотларни, шогирдларин кўкка йўллар,
Лойиқ улар қанча ҳурмат-эъзозларга,
Бошлар эгиб, таъзим айланг Устозларга!

Туманимиздаги 4 та мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди

05-09-2019 17:30   375

Мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор сабаб тумандаги кўпгина мактабгача таълим ташкилотлари замонавий қиёфа касб этмоқда, жумладан 3, 11, 17, 31-МТТлар жорий йилнинг 5 сентябр куни Инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, муассасада замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланиб, болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда

18-08-2019 09:55   391

Республикамизда 2019 йил 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия хашари эълон қилинганлиги муносабати билан муассаса раҳбар ва ходирлари иштирокида ободонлаштириш ишлари юқори савияда ўтказиляпти

Тумандаги сектор ва ташкилот раҳбарлари ташаббуси билан "Энг оғир шароитдаги мактабгача таълим муассасалари"да ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

12-08-2019 17:49   385

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра тумандаги корхона ва ташкилотларга "Очиқ эшиклар куни"ни ташкил этиш ҳамда ташкилотлардаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида сектор ва ташкилот раҳбарлари бошчилигида мактабгача таълим муассасаларида ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 < 1 2 3 4 >  Last ›