Хабарлар

Мактабгача таълим ташкилотларида "МЕҲРЖОН" ҳосил байрами нишонланмоқда

04-11-2019 17:20   494

Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  мактабгача таълим  ташкилотларида "Меҳржон" ҳосил  байрами  ўтказилди. Ушбу байрам тадбирида "Меҳржон" ҳосил  байрами  икки  минг йиллик  тарихга  эга  ҳисобланади. "Меҳржон" ҳосил байрами  болажонларни бир-бирларига меҳр оқибатли  бўлишга  ундайди. Ушбу байрам  коинот ва ерга жон ато этиб турган Қуёшни қадрлашга,  барчани  қиш  ғамини  жамлашга  ундайди. Мактабгача таълим ташкилотларида Меҳржон ҳосил байрами кенг нишонланиб келинмоқда. Тарбияланувчилар куй қўшиқ ва рақслар ижро этиб,  байрамни эзгу умидлар ва  шоду   хуррамлик билан қарши олишган. Халқимиз  табиатидаги  бағрикенглик,   меҳмондўстлик,  меҳр-шафқат, саховатлилик каби  гўзал фазилатларнинг давом этишида  ушбу  байрамнинг ҳиссаси катта.

Кадрлар масалалари ва бу бўйича юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўллари

12-10-2019 16:36   727

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2019 йил 12 октябр куни тумандаги 4-МТТда "Кадрлар масалалари ва бу бўйича юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш йўллари" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Бўлимнинг кадрлар бўйича мутахассиси Ф.Искандаров томонидан ташкил этилган мазкур семинарда 28-та ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Ушбу семинарда "Ишга қабул қилишда дастлабки синов бўйича саволлар", "Ишдан бўшатиш давомида", "Қандай қилиб хатога йўл қўймасдан интизомий жазони қўллаш мумкин?", "Муддатли меҳнат шартномасини расмийлаштириш ва бекор қилиш асослари", "Таътилни расмийлаштиришда 5-та хато" каби масалалар муҳокама қилиниб, кадрлар масалалари бўйича семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида "1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган байрам тадбирлари ўтказилди

01-10-2019 14:25   475

Ширин сўздан, нурли юздан ёруғ йўллар,
Чин меҳрдан, мурувватдан обод чўллар.
Шу зотларни, шогирдларин кўкка йўллар,
Лойиқ улар қанча ҳурмат-эъзозларга,
Бошлар эгиб, таъзим айланг Устозларга!

Туманимиздаги 4 та мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди

05-09-2019 17:30   525

Мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор сабаб тумандаги кўпгина мактабгача таълим ташкилотлари замонавий қиёфа касб этмоқда, жумладан 3, 11, 17, 31-МТТлар жорий йилнинг 5 сентябр куни Инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, муассасада замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланиб, болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда

18-08-2019 09:55   573

Республикамизда 2019 йил 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия хашари эълон қилинганлиги муносабати билан муассаса раҳбар ва ходирлари иштирокида ободонлаштириш ишлари юқори савияда ўтказиляпти

Тумандаги сектор ва ташкилот раҳбарлари ташаббуси билан "Энг оғир шароитдаги мактабгача таълим муассасалари"да ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

12-08-2019 17:49   550

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра тумандаги корхона ва ташкилотларга "Очиқ эшиклар куни"ни ташкил этиш ҳамда ташкилотлардаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида сектор ва ташкилот раҳбарлари бошчилигида мактабгача таълим муассасаларида ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда "ЁЗ-ЎТМОҚДА СОЗ!" шиори остида спорт мусобақаси ўтказилмоқда

30-07-2019 15:31   510

Мактабгача таълим муассасаларида "Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари" ҳамда "Илк қадам" Давлат таълим дастурига мувофиқ, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда тарбияланувчиларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий-эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида, муассасалар тарбияланувчилари ўртасида "Ёз-ўтмоқда соз!" шиори остида спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи ташкил этилди.
Ушбу спорт мусобақасида мактабгача таълим муассасаларининг 5-6 ёшли тарбияланувчилари жалб этилди.

Тумандаги "Янгижой" маҳалласида туман ҳокими Шухрат Джамалов ташаббуси ва ҳомийлар ёрдамида барча қулайликларга эга бўлган 39-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.

04-06-2019 17:40   467

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Джамалов, нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда ҳудуддаги маҳалла фаоллари иштирок этиб, муассасада яратилган шароитлар билан танишишди.
Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасасига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда барпо этилган бу муассасада маҳаллий аҳолининг 75 нафар фарзандлари тарбияланиши режалаштирилган. Муассасада ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликлар яратилган.
Масканда таълим-тарбия жараёнини илғор хорижий тажрибалар асосида олиб бориш билан бирга, таълим жараёнининг сифат даражасини кўтариш мақсадида рус, инглиз тилларини чуқур ўргатиш, расм, шахмат-шашка тўгаракларини ташкил этиш учун малакали мутахассислар жалб қилиниши режалаштирилган.
Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари, Ўзбекистон Республикасида белгиланган Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган Давлат талаблари ижросини бажариш учун муассасада барча имкониятлар яратилган.

Спорт – соғлик гарови

29-05-2019 17:23   1325

Тумандаги мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари ўртасида “Спорт-соғлик гарови” шиори остида секторлар кесимида “Волейбол” ва “Баскетбол” мусобақалари ташкил этилди. Мусобақада тумандаги 22 нафар мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирок этишди.

Волейбол  мусобақасининг якунига кўра 1 сектор жамоаси 1-ўринни, 2 сектор жамоаси 2-ўринни, 3 сектор жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Баскетбол мусобақасида эса 4 сектор жамоаси 1-ўринни, 2 сектор жамоаси 2-ўринни , 1 сектор жамоаси 3-ўринни эгалладилар. 2 сектор жамоаси қатнашчилари “Энг фаол жамоа” номинациясини қўлга киритди. 
Мусобақа ғолиблари ва ўйин жараёнида фаол иштирок этган мусобақа иштирокчилари Самарқанд туман ҳокимлиги, Таълим фан ва маданият ходимлари Касаба уюшмаси Самарқанд туман Кенгаши ҳамда туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

 

Туманимизда илк бор Давлат-хусусий шерикчилик асосида "ДИЛНУРА АНГЕЛИНА" номли Нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади

11-05-2019 15:09   524

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрель ПҚ-3651 сонли қарорининг 1-иловасига биноан Мактабгача таълим соҳасида давлат хусусий шериклик тўғрисидаги Низомига асосан Самарқанд тумани “Деҳнав” маҳалласида 100 ўринли барча шароитларга эга бўлган Давлат хусусий шерикчилик асосида “Дилнура Ангелина” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.