Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 23 майда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, “Stekloplastik” маъсулияти чекланган жамияти ва “Қўрғони калон” фирмаси ҳамкорлигида кўргазмали семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 19 декабрь куни мактабгача таълим тизимида амалга оширирилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан ўтказилган мажлис баёнида Жанубий Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг интеллектуал қобилиятини ва моторикасини ривожлантурувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебел жиҳозлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш тўғрисида қўйилган вазифалардан келиб чиқган ҳолда, 2018 йил 23 майда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, “Stekloplastik” маъсулияти чекланган жамияти ва “Қўрғони калон” фирмаси ҳамкорлигида кўргазмали семинар ўтказилди. Мактабгача таълим муассасасалари учун дидактик ўйинчоқлар, 12 турдаги мебел жиҳозлари, спорт иншоотлари кўргазмалари ташкил қилинди. Семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, бош ҳисобчилари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 28/07/2018 09:58;   Кўрилганлиги: 601
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/2018-yil-23-mayda-samarqand-viloyati-maktabgacha-talim-boshqarmasi-stekloplastik-masuliyati-cheklangan-jamiyati-va-qorgoni-kalon-firmasi-hamkorligida-korgazmali-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 26/11/2020 11:30