Хабарлар

Хусусий болалар боғчасини ривожлантиришга субсидиялар қандай олинади?

14-06-2018 09:57   486

Кредит ажратиш шартлари
Кредитлаш учун ажратиладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида алоҳида очиладиган махсус ҳисобварақда жамланади. Бунда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси тижорат банклари билан келишув тузади.

2018 йил 12 июн куни туманда тарбиячилар учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

12-06-2018 17:20   537

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 9 июндаги 45/К-сонли “Семинар-тренинг машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ 2018 йил 12 июн куни тумандаги 4-мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарорига асосан мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, мактаб таълимига тайёрлаш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Барча мактабгача таълим муассасаларида “1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

02-06-2018 10:02   554

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 23 майдаги 07/3-314-сонли йиғилиш баёни , вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 25 майдаги 01-09/-833-сонли хати ҳамда бўлимининг 28-майдаги 88-cонли буйруқлари  ижросини таъминлаш мақсадида бўлим тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасаларида “Мен бахтли оила фарзандиман”, “Мен оиламни яхши кўраман” мавзуларида расм танлови, “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди. Жумладан № 1, № 4, № 5, № 14, № 17, № 18, № 19, № 20, № 22, № 29 мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган байрам тадбирлари болаларда жуда катта таассурот қолдирди.

Барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида "Соғломжон-полвонжон" спорт мусобоқалари ўтказилди.

30-05-2018 09:59   645

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарори ҳамда мактабгача таълим муассасаларида давлат талаблари, таълим-тарбия дастурларига мувофиқ мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний ривожланишини таъминлаш, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий-эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида.

2018 йил 23 майда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, “Stekloplastik” маъсулияти чекланган жамияти ва “Қўрғони калон” фирмаси ҳамкорлигида кўргазмали семинар ўтказилди.

25-05-2018 09:48   478

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 19 декабрь куни мактабгача таълим тизимида амалга оширирилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан ўтказилган мажлис баёнида Жанубий Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг интеллектуал қобилиятини ва моторикасини ривожлантурувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебел жиҳозлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш тўғрисида қўйилган вазифалардан келиб чиқган ҳолда, 2018 йил 23 майда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, “Stekloplastik” маъсулияти чекланган жамияти ва “Қўрғони калон” фирмаси ҳамкорлигида кўргазмали семинар ўтказилди. Мактабгача таълим муассасасалари учун дидактик ўйинчоқлар, 12 турдаги мебел жиҳозлари, спорт иншоотлари кўргазмалари ташкил қилинди. Семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, бош ҳисобчилари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

20-05-2018 10:56   4

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур Низом билан давлат мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим муассасасининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Боғча пулини тўлашда кимларга имтиёзлар берилади?

03-05-2018 09:53   492

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан мактабгача таълим муассасаларидаги болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Хусусий болалар боғчаси очиш: имкониятлар қандай?

01-05-2018 09:40   500

Ҳужжатда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг (ДХШ) қуйидаги шаклларини жорий этиш назарда тутилади:

‹ First  < 4 5 6