Хабарлар

Барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида "Соғломжон-полвонжон" спорт мусобоқалари ўтказилди.

30-05-2018 09:59   916

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарори ҳамда мактабгача таълим муассасаларида давлат талаблари, таълим-тарбия дастурларига мувофиқ мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний ривожланишини таъминлаш, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий-эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида.

2018 йил 23 майда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, “Stekloplastik” маъсулияти чекланган жамияти ва “Қўрғони калон” фирмаси ҳамкорлигида кўргазмали семинар ўтказилди.

25-05-2018 09:48   671

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 19 декабрь куни мактабгача таълим тизимида амалга оширирилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан ўтказилган мажлис баёнида Жанубий Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг интеллектуал қобилиятини ва моторикасини ривожлантурувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебел жиҳозлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш тўғрисида қўйилган вазифалардан келиб чиқган ҳолда, 2018 йил 23 майда Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, “Stekloplastik” маъсулияти чекланган жамияти ва “Қўрғони калон” фирмаси ҳамкорлигида кўргазмали семинар ўтказилди. Мактабгача таълим муассасасалари учун дидактик ўйинчоқлар, 12 турдаги мебел жиҳозлари, спорт иншоотлари кўргазмалари ташкил қилинди. Семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, туман(шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, бош ҳисобчилари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

20-05-2018 10:56   4

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур Низом билан давлат мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим муассасасининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Боғча пулини тўлашда кимларга имтиёзлар берилади?

03-05-2018 09:53   697

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан мактабгача таълим муассасаларидаги болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Хусусий болалар боғчаси очиш: имкониятлар қандай?

01-05-2018 09:40   690

Ҳужжатда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг (ДХШ) қуйидаги шаклларини жорий этиш назарда тутилади:

‹ First  < 5 6 7