Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Азиз Самарқандликлар!

Сизларни, муқаддас динимизнинг улуғ байрами Ийдул Фитр – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу улуғ кунларда оилангизга тинчлик хотиржамлик, касб корларингизга қут барака, шириндан шакар фарзанд ва набираларингизга соғлик-саломатлик тилайман.
Яратганнинг марҳамати ила, бугунги синовли кунларда халқимизнинг бир бирига бўлган меҳр ва оқибати янада ошди. Аллоҳнинг ўзи юртимизни кўзга кўринган ва кўринмаган бало қазолардан асрасин.
Яна бир бор муқаддас айём, Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Самарқанд туман мактабгача таълим бўлим мудири Азамжон Бегмуродов.


Охирги ўзгариш вақти: 23/05/2020 13:50;   Кўрилганлиги: 136
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/aziz-samarqandliklar
Чоп этилган вақт: 02/07/2020 22:36