Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида "Соғломжон-полвонжон" спорт мусобоқалари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарори ҳамда мактабгача таълим муассасаларида давлат талаблари, таълим-тарбия дастурларига мувофиқ мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний ривожланишини таъминлаш, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий-эстетик ва жисмоний ривожлантириш мақсадида.

Барча мактабгача таълим муассасаларида 21-26 май кунлари "Соғломжон-полвонжон" спорт мусобоқаларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда барча Мактабгача таълим муассасалари ўз гуруҳи билан иштирок этишди. Тадбирнинг туман босқичи жорий йилнинг 29 май куни “Рустам” маҳалласида жойлашган 1-БЎСМ биносида бўлиб ўтди. Ҳудудий босқичда ғолибликни кўлга киритган № 4, № 6, № 17, № 18, № 19, № 22 мактабгача таълим муассасалари жамоалари туман босқичида фаол қатнашишди. Мусобақаниниг туман босқичида 12 мактабгача таълим муассасасининг “Полвонжонлар” жамоаси биринчи, 20 МТМнинг “Қуёшча” жамоаси иккинчи, 18 МТМнинг “Эпчиллар” жамоаси учинчи ўринларни эгаллаб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғаларини қўлга киритишди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, болажонларга хуш кайфият улашди.


Охирги ўзгариш вақти: 02/07/2018 12:00;   Кўрилганлиги: 819
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/barcha-maktabgacha-talim-muassasalari-tarbiyalanuvchilari-ortasida-soglomjon-rolvonjon-sport-musoboqalari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 24/11/2020 06:10