Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Барча мактабгача таълим муассасаларида “1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 23 майдаги 07/3-314-сонли йиғилиш баёни , вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 25 майдаги 01-09/-833-сонли хати ҳамда бўлимининг 28-майдаги 88-cонли буйруқлари  ижросини таъминлаш мақсадида бўлим тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасаларида “Мен бахтли оила фарзандиман”, “Мен оиламни яхши кўраман” мавзуларида расм танлови, “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди. Жумладан № 1, № 4, № 5, № 14, № 17, № 18, № 19, № 20, № 22, № 29 мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган байрам тадбирлари болаларда жуда катта таассурот қолдирди.


Охирги ўзгариш вақти: 02/07/2018 12:12;   Кўрилганлиги: 694
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/barcha-maktabgacha-talim-muassasalarida-1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-bayrami-munosabati-bilan-har-bir-bolaga-mehr-etibor-shiori-ostida-tadbirlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 26/11/2020 11:52