Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Боғчаларга пул тўлашни электрон тўлов тизимларига боғлаш таклиф этилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида болалар боғчаларига пул тўлашни электрон тўлов тизимларига боғлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, болалар боғчаларига пул тўлашни электрон тўлов тизимлари - Click, Upay, Payme, Мbank ва бошқаларга боғлаш керак, чунки ҳозирги ҳолат яъни ота-оналар нақд пулларини боғча мудирасига бериши ёки банк кассасида соат 9 дан кейин узоқ навбат кутиб туриши бу жуда ноқулайдир.

“Болалар боғчалари тўлов реквизитларини ва ҳисоб рақамларини Click, Upay, Payme ва Мbank каби электрон тўлов тизимларига боғлаш таклиф қилинади”, - дейилади мурожаат матнида.


Охирги ўзгариш вақти: 27/07/2018 08:04;   Кўрилганлиги: 610
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/bogchalarga-pul-tolashni-elektron-tolov-tizimlariga-boglash-taklif-etildi
Чоп этилган вақт: 26/11/2020 11:32