Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Болажонлар ёзнинг иссиқ кунларини мароқли ўтказадиган бўлишди

Шу кунларда мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болажонларга барча шароитларни яратиб бериш, айниқса ёзнинг иссиқ кунларини мароқли ўтказишлари учун чўмилиш ҳавзаси ва ёзги шийпонларни тайёр ҳолга келтиришга катта эътибор қаратилган. 

Бир неча кун муқаддам туман прокурори Ж.Санаев ва ИИБ бошлиғи А.Тошевлар тумандаги 8  ҳамда 40-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, сунъий чўмилиш ҳавзаларини ўрнатиш ёки мавжудларини тезда таъмирлаш тўғрисида берган кўрсатмалари ижроси таъминланиб, мазкур мактабгача таълим ташкилотларидаги чўмилиш ҳавзалари фойдаланишга туширилди. Болажонларнинг хурсандчилиги чексиз.

      


Охирги ўзгариш вақти: 06/07/2021 16:09;   Кўрилганлиги: 26
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/bolajonlar-yozning-issiq-kunlarini-maroqli-otkazadigan-bolishdi
Чоп этилган вақт: 27/07/2021 02:54