Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида болалар учун чўмилиш ҳавзаси бўлиши керак

Жавлон Санаев:

Ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида болалар учун чўмилиш ҳавзаси бўлиши керак

Шу кунларда мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларга барча шароитларни яратиб бериш, айниқса ёзнинг иссиқ кунларини мароқли ўтказишлари учун чўмилиш ҳавзаси, ёзги шийпонларни тайёр ҳолга келтиришга катта эътибор қаратилган. Бу эса сектор раҳбарларининг доимий назоратида.

Туман прокурори Ж.Санаев ва ИИБ бошлиғи А.Тошев 8, 11 ҳамда 40-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, айни шу масалалар юзасидан олиб борилган ишларни ўрганди. Суний чўмилиш ҳавзаларини ўрнатиш ёки мавжудларини тезда таъмирлаш тўғрисида тегишли ташкилот вакилларига кўрсатмалар берилди. Секторлар томонидан ҳам бу борада керакли ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.


Киритилган вақти: 18/06/2021 09:48;   Кўрилганлиги: 148
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/har-bir-maktabgacha-talim-tashkilotida-bolalar-uchun-chomilish-havzasi-bolishi-kerak
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 11:41