Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРДА ЎРГАНАМИЗ

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан Мактабгача таълим вазирлиги кўрсатмаси асосида Самарқанд туманидаги 17-МТТ да “Пандемия шароитида давлат мактабгача таълим ташкилотлари иш фаолиятини  тиклаши ҳамда таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда амалга ошириладиган устувор вазифалар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Шаҳар, туман мактабгача таълим бўлими шўъба мудирлари иштирок этган мазкур семинарда жорий йилнинг 1 августидан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қайта қабул қилишга тайёрлаш бунда аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида амалий тавсиялар берилди. Болалар саломатлигини ҳимоя қилиш, машғулот ўтишдаги ўзгаришлар, овқатланиш тартиб қоидалари, гуруҳларни тез-тез шамоллатиб, белгиланган вақтда хлорли эритма билан тозалаш, фаолиятдаги ҳар бир жараёнга эътиборли бўлиш лозимлиги таъкидланди.


-Биз болалар ва педагог ходимлар соғлигига жиддий аҳамият қаратиб фаолият бошлашимиз керак. Хусусан, пандемия даврида ёзги айвончада қум ўйинлари бўлмайди, сув ҳавзаларида чўмилиш тақиқланади, Бугунги амалий семинар доирасида бу каби маълумотларга эга бўлиб, фаолиятимизга доир ўзгаришлардан бохабар бўлдик- дейди Пайариқ туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Гулчеҳра Исроилова.


Ўқув-амалий семинар доирасида тизим фаолиятини қайта бошлашга доир зарурий йўриқномалар тарқатилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати


Охирги ўзгариш вақти: 12/07/2021 08:30;   Кўрилганлиги: 20
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/korgazmali-seminarda-organamiz
Чоп этилган вақт: 27/07/2021 01:24