Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим ташкилотларида "Янги йил" шукуҳи!

Самарқанд туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида янги йилни муносиб нишонлаш, янги йил шукуҳини акс эттириш, болажонлар қалбида қувонч ва шодлик ҳиссини намоён этиш мақсадида, барча мактабгача таълим ташкилотларида "Янги йил" тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда болажонлар иштирокида турли саҳна кўринишлари намойиш этилиб, "Янги йил" шукуҳи ифода этилди. Мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ота-оналар қатнашдилар, намойиш этилган саҳна кўринишлари ота-оналар ва болалар қалбида ўзгача завқ бағишлади.


Охирги ўзгариш вақти: 16/01/2020 12:23;   Кўрилганлиги: 271
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/maktabgacha-talim-tashkilotlarida-yangi-yil-shukuhi
Чоп этилган вақт: 26/11/2020 14:35