Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим тизимида "Иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Бугун Самарқанд туманидаги 4-мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим бўлими  жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўйича мутахассислари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ижро-интизоми номенклатурасини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон Қарори мазмун-моҳиятини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассисларга янада кенгроқ тушунтириб бериш, ўзаро тажриба алмашиш мақсад қилиб белгиланги.

Ўқув-амалий семинарни Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси М.Якубова очиб бериб, семинар қатнашчиларини кун тартибига киритилган масалалар билан таништирди.

Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими мутахассиси Ф.Искандаров томонидан кун тартибига киритилган масалалардан ташқари туман (шаҳар)  жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўйича мутахассисларига "Мактабгача таълим бўлимида иш юритишни такомиллаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро назоратини ташкил этиш", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси ҳамда Давлат мактабгача таълим ташкилотларида иш ҳужжатлар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 155-сон буйруғи ижроси тўғрисида тайёрланган слайд-презинтация ҳамда йўриқнома тақдимоти ташкил этилди.

Семинар давомида махсус тайёрланган сўровномалар туман (шаҳар) мутахассисларига тарқатилиб, тизимга ҳамда фаолиятга оид қисқа савол-жавоблар ўтказилди. Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда http://mf.ijro.uz/ билан ишлаш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.


Охирги ўзгариш вақти: 20/01/2020 16:46;   Кўрилганлиги: 830
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/maktabgacha-talim-tizimida-ish-yuritish-va-hujjatlar-ijrosini-nazorat-qilish-mavzusida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 05/08/2020 04:34