Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

"ЎЗАРО МАҲОРАТ МАКТАБИ - МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ МИСОЛИДА!"

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 25 сентябрдаги "Мактабгача таълим ташкилотларида мужассамлашган очиқ ҳисобот машғулотларини ўтказиш тартиби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 123-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 январь куни Самарканд туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилотида Тойлок туманининг 4 нафар маҳоратли тарбиячилари томонидан "Очиқ машғулотлар" ўтказилди. Машғулотларни вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизова, бошқарма бўлим бошлиғи Ш.Жомуратов, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг доимий ҳаракатдаги методик гуруҳи аъзолари ҳамда Caмарканд ва Тойлоқ туманлари мактабгача таълим бўлими мутахассислари таҳлил қилишди ва тегишли тавсиялар берилди.

Тойлоқ туманидан келган 4 нафар тарбиячилар тумандаги 3-мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳларида машғулотларни олиб бориш учун ёш гуруҳларни танлаш қуръа ташлаш йўли билан аниқланди ва очиқ мужассам машғулотлар ўтказилди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/01/2020 12:21;   Кўрилганлиги: 354
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/ozaro-mahorat-maktabi-maktabgacha-talim-tashkilotlari-misolida
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 04:03