Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили муддатлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашларининг 2018 йил 16 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътиллари муддатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қўшма қарори тасдиқланди.

Мазкур қўшма қарорда мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозими бўйича меҳнат таътили муддатлари белгиланди.

Т/р Лавозимлар номи Меҳнат таътили муддати
I. Умумий типдаги мактабгача таълим муассасалари 
1 Мудир 36 иш куни
2 Тарбиячи-методист 36 иш куни
3 Тарбиячи 36 иш куни
4 Мусиқа раҳбари 36 иш куни
5 Барча мутахассисликлар ўқитувчилари, жумладан, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог 48 иш куни
6 Психолог 36 иш куни
7 Жисмоний тарбия йўриқчиси 24 иш куни
8 Тарбиячи ёрдамчиси, жумладан, тунги вақт учун 24 иш куни
9 Ўрта тиббиёт ходимлари, жумладан, катта тиббий ва патронаж ҳамшираси 24 иш куни
10 Даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси, йўриқчи методист 24 иш куни
11 Кичик тиббий ҳамшира 24 иш куни
12 Бош ошпаз 24 иш куни
13 Ошпаз 18 иш куни
II. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари
14 Мудир 48 иш куни
15 Барча мутахассисликлар ўқитувчилари, жумладан, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог 48 иш куни
16 Тарбиячи-методист 48 иш куни
17 Тарбиячи 48 иш куни
18 Мусиқа рахбари 48 иш куни
19 Эшитиш хонаси йўриқчиси 48 иш куни
20 Психолог 36 иш куни
21 Тарбиячи ёрдамчиси, жумладан, тунги вақт учун 24 иш куни
22 Шифокор 24 иш куни
23 Ўрта тиббиёт ходимлари, жумладан, катта тиббий ва патронаж ҳамшираси 24 иш куни
24 Даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси, йўриқчи методист 24 иш куни
25 Кичик тиббий ҳамшира 24 иш куни
26 Бош ошпаз 24 иш куни
27 Ошпаз 18 иш куни
III. Ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган ҳамда нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари
28 Шифокор 42 иш куни
29 Ўрта тиббиёт ходимлари, жумладан, катта тиббий ва патронаж ҳамшираси 42 иш куни
30 Даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси, йўриқчи методист 42 иш куни
31 Кичик тиббий ҳамшира 42 иш куни
IV. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари
32 Бошқарма бошлиғи (вазир), бўлим бошлиғи, уларнинг ўринбосарлари 24 иш куни
33 Таркибий бўлинма (бўлим, шўъба, гуруҳ, хизмат) бошлиғи, уларнинг ўринбосарлари 24 иш куни
34 Канцелярия мудири, архив мудири, архивчи 24 иш куни
35 Барча ихтисосликлар буйича мутахассислар, ҳисобчи, иқтисодчи, бош мутахассис, жумладан, бош ҳисобчи, бош иқтисодчи, юрисконсульт, инспектор, муҳандис 24 иш куни
36 Котиба, референт, иш юритувчи 24 иш куни
37 Хўжалик мудири, кассир, диспетчер, таъминотчи 24 иш куни
38 Методист 36 иш куни
V. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар
39 Омбор мудири 24 иш куни
40 Ўт ёқувчи 18 иш куни
41 Чилангар-сантехник 18 иш куни
42 Электромонтёр 18 иш куни
43 Пайвандчи 18 иш куни
44 Енгил автомобил ҳайдовчиси 18 иш куни
45 Дезинфектор 18 иш куни
46 Чойшабларни ювувчи машинист (қўлда ювилганда) 24 иш куни
47 Чойшабларни ювувчи машинист (кир ювиш машинасида ювилганда) 18 иш куни
48 Хизмат хоналари фарроши 18 иш куни

Охирги ўзгариш вақти: 27/07/2018 08:06;   Кўрилганлиги: 716
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/ozbekiston-respublikasi-maktabgacha-talim-tizimi-xodimlari-uchun-yillik-uzaytirilgan-mehnat-tatili-muddatlari-tasdiqlandi
Чоп этилган вақт: 24/11/2020 00:17