Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд туманидаги Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида барча туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходимлари ўртасида футбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганининг 2 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигини муносиб нишонлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5-та муҳим ташаббуси 4-чи йўналиши доирасида Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг "КУБОК"и учун 16 туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходимлари ўртасида футболнинг мини тури "Футзал" бўйича туманлараро футбол спорт мусобакаси ташкил этилди.

Мазкур мусобакада Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими мезбонлик қилди. 

Қизғин давом этган мусобақада  Қўшработ тумани жамоаси 3-ўринни, Самарқанд шаҳар жамоаси 2-ўринни, Нуробод тумани жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб бошқарма бошлиғининг "КУБОК"и ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 02/12/2019 17:23;   Кўрилганлиги: 338
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/samarqand-tumanidagi-gulobod-ijtimoiy-iqtisodiy-kollejida-barcha-tuman-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-xodimlari-ortasida-futbol-sport-musobaqasi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/11/2020 12:19