Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд вилояти ҳокимлигида нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 июл куни вилоят ҳокимлигининг катта залида вилоят ҳокими ўринбосарлари Ш.Худойбердиев, Р.Қобилов, туман (шаҳар) ҳокимларининг “Ёшлар сиёсати бўйича ва иқтисодий ишлар бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова ҳамда “Ориент Финанс”, “Микрокредит” тижорат банклари ҳудудий бўлимлари мутасадди ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарорига мувофиқ нодавлат, давлат-хусусий шериклик шакллари асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагини билдирган 233 нафар ташаббускор тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов кириш сўзи билан очиб берди. 

Йиғилишда тадбиркорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №378-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги № 475-сонли қарорлари тўғрисида тушунчалар олишди.

Вилоят ҳокимининг Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ш.Худойбердиев тадбиркорларга нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуришда имтиёзли кредитлари ажратилишида тижорат банклари билан ишлашлари тўғрисида фойдали маслаҳатлар берди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Шу билан биргаликда тадбиркорлар тижорат банклари масъул ходимлари билан ҳам фикрлар алмашишди.


Киритилган вақти: 24/07/2018 09:59;   Кўрилганлиги: 574
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/samarqand-viloyati-hokimligida-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-tashkil-etish-istagini-bildirgan-tashabbuskor-tadbirkorlar-ishtirokida-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/11/2020 11:58