Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

"Sitora" болажонларни қабул қилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Sitora" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида байрам тадбири ташкил этилди.



“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларга байрамона кайфият улашишди. Тадбир туман ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари, боқувчисини йўқотган болаларга совғалар улашилди.

Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барча иштирокчиларга кўтарингки кайфият улашди. Болажонлар байрам давомида куй-қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Ватан, дўстлик, тинчлик руҳидаги шеърлар ўқишди.

Спортчи ёшлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиши, тасвирий санъат намуналари кўргазмаси барчага манзур бўлди.
Тадбир сўнгида болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.


Киритилган вақти: 01/06/2021 10:14;   Кўрилганлиги: 120
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/sitora-bolajonlarni-qabul-qildi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 10:17