Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИ А.БЕГМУРОДОВ БАРЧА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН УТКАЗИЛГАН ЙИҒИЛИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд туман мактабгача таълим бўлим мудири ҳузуридаги 2021 йил 2 фефрал куни туман ҳокимлиги биносида 42 та давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамширалари, 89 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва 7 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари иштирок этишди. 

Бўлим мудири А.Бегмуродов йиғилишни очиб бериб айрим ходимларни огоҳлантиришдан бошлаб, турли масалалар муҳокама қилинди, ҳамда барча мактабгача таълим ташкилотларидаги қамров, 70 фоизли имтиёзли болаларни қабул қилиш, таомнома меъёрларига риоя этиш тўғрисида гапириб ўтди.

Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъба мудири З.Давидова сўзга чиқиб “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”, “Илк қадам” мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури тўғрисида гапирди. Ўзбекистон Республикасининг ”Мактабгача таълим тўғрисидаги Қонуни” тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғи тўғрисида тарбиячиларнинг иш ҳужжатларининг юритилиш аҳволи ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳужжатларини юритиш бўйича тарбиячилар кенг муҳокама қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Киритилган вақти: 02/02/2021 14:08;   Кўрилганлиги: 270
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/tuman-maktabgacha-talim-bolimi-mudiri-abegmurodov-barcha-maktabgacha-talim-tashkilotlari-direktorlari-bilan-utkazilgan-yigilish-togrisida
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 11:08