Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Туманда "KASHTAN MEVASI" номли Нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди

       Мазкур муассаса Самарқанд тумани ҳокимининг 2017 йил 25 февралдаги "туманда "KASHTAN MEVASI" Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисида"ги 459-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳудуддаги 3-7 ёшли мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш мақсадида Самарқанд тумани "Арабхона" маҳалласи "Тадбиркорлар" кўчаси 57-уйда "KASHTAN MEVASI" Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.

   

           Ушбу Нодавлат мактабгача таълим муассасаси 60ўринга мўлжаллаб мослаштирилган бу бино барча шарт-шароитларга эга эканлиги, мактабгача ёшдаги болаларни ҳам жисмонан ҳам маънам ривожлантириш учун қулайдир.

        Ушбу Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг 2018 йил 29-август куни Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова, туман ҳокими Ш.Джамалов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Азизовалар иштирокида очилиш маросими ўтказилди ва фойдаланишга топширилди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/09/2018 12:29;   Кўрилганлиги: 717
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/tumanda-kashtan-mevasi-nomli-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-ochilish-marosimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 24/11/2020 06:12