Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Туманда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини олиб бориш учун 10 нафар тадбиркорларга рухсатномалар тарқатилди.

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори асосида 2018 йил 20 декабр куни Туман ҳудудидаги “Талибарзу”, “ Навобод”, “ Гулбоғ”, “Бўзи”, “Деҳнав”. “Оқмачит”, “Янгиариқ”, “Хаймари боло”, “Қўшмачит”, “Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жами 10 та барча шарт-шароитларга эга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Ш.Джамалов томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини олиб бориш учун бир қатор тадбиркорларга рухсатномалар тарқатилди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/12/2018 16:12;   Кўрилганлиги: 501
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/tumanda-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalarini-tashkil-etish-va-faoliyatini-olib-borish-uchun-10-nafar-tadbirkorlarga-ruxsatnomalar-tarqatildi
Чоп этилган вақт: 24/11/2020 05:35