Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

Тумандаги 23-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

       “Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси қандай бўлиши керак?: жумладан, мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, тизимли режалаштириш ва мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишлари” шиори остида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

       Мазкур семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутахассислари, тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари мудиралари, психологлари, мусиқа раҳбарлари, жисмоний тарбия йўриқчилари ҳамда тарбиячилари иштирок этишди.

       Семинар кун тартибида мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган Кузатув кенгашлари фаолияти, Open EMIS ахборот тизимига маълумотларни мунтазам равишда киритишда МТМ мудирасининг асосий вазифалари,  ҳамда Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларининг иш хужжатлари тўғрисида”ги 183-сонли буйруғи ижроси юзасидан таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда меъёрий хужжатларнинг аҳамияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.


Киритилган вақти: 05/02/2019 15:11;   Кўрилганлиги: 590
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/tumandagi-23-sonli-davlat-maktabgacha-talim-muassasasida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 24/11/2020 00:16