Самарқанд вилояти Самарқанд тумани
Мактабгача таълим бўлими

"ВАТАН ҲИМОЯСИ-МУҚАДДАС БУРЧ!"

Самарқанд тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 14 январ - "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб "Ватан ҳимояси-муқаддас бурч!" шиори остида оммавий ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари томонидан очиқ мужассам машғулотлар ва саҳна кўринишлари тайёрланди.

Тадбирда иштирок этган болажонлар онгида Ватан ҳимояси каби муқаддас йигитлик бурчи ва она Ватан туйғусини кучайтиришга йўналтирилган тарбиявий ва маърифий ғоялар тарғиб қилинди.

Ёш авлод қалбига Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги синдирилиб, мазкур йўналишларни аск эттирувчи МТТ тарбияланувчилари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

0


Охирги ўзгариш вақти: 16/01/2020 07:40;   Кўрилганлиги: 345
 
Материал манзили: http://samtmtb.uz/news/vatan-himoyasi-muqaddas-burch
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 03:15