САМАРҚАНД ТУМАНИДА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ДИРЕКТОРЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Самарқанд туман 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида ташкил этилган амалий семинарда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси АКТ мутахассиси М.Шоқосимов ва туман мактабгача таълим бўлими мудири А.Бегмуродов "Open Emis" дастуридан фойдаланиш ва болаларни ДМТТга қабул қилиш ҳамда рўйхатдан чиқариш тўғрисида сўз юритишди.
Ўқув-амалий семинар доирасида болалар қамровини оширишда мазкур "Open Emis" дастурининг афзаллиги, ишлаш тартиби хусусида батафсил тушунчалар берилди.
Семинар доирасида МТТ директорлари ўзларининг қизиққан саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Киритилган вақти: 20/02/2021 15:57; Кўрилганлиги: 343
Чоп этилган вақт: 16/05/2022 20:44